Бугун, 22 апрель куни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси шўъба мудири Ж.Болтаев томонидан Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси маъмурий биносида ўқув семинари ўтказилди.
Унда муассаса сув назоратчилари, гидротехник ва гидрометрлари иштирок этишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 октябрдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳанинг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-302-сонли Қарори ва Сув кодекси мазмун-моҳиятлари бўйича тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, сув миқдори аниқ ҳисобланиб, истеъмолчиларга электрон тарзда маълум қилувчи “suvhisobi.uz” платформасида ишлаш тартиби ҳамда ушбу ахборот тизимига қўшилган янги функциялар тўғрисида атрофлича маълумотлар тақдим этилди.
Семинар давомида ишчи-хизматчилар ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда уларнинг ўз лавозимлари доирасида амалга оширадиган вазифалари бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида улар билан савол-жавоблар ўтказилиб, фикр-мулоҳазалари эшитилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати