QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Бугун Насос станциялари ва энергетика бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги “Фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-310-сон Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 754-сон қарорига асосан ташкилот ва муассасаларда фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш бўйича аҳолининг хавфсизлик маданияти ва билимларини ошириш ҳамда зарурий кўникмаларни бериш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда иштирокчиларига фавқулодда, яъни табиий ва техноген вазиятлардан муҳофазаланиш, агарда шундай вазиятлар рўй берганда тўғри ҳаракатланиш ва уларни бартараф этиш бўйича тушунтиришлар ҳамда уларни олдини олишга қаратилган замонавий мониторинг ва ахборот тизимлари хусусида маълумотлар берилди. 
Ўқув семинари давомида иштирокчилар бирламчи билимларга эга бўлишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича маълумотлар олишди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish