QR-код адреса статьи


СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ҚАМРОВИ КЕНГАЙМОҚДА

Хонқа туманида сув тежовчи технологияларнинг афзалликларини тарғиб этишга қаратилган семинар ўтказилди. 
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда Хоразм вилоятининг Хонқа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари томнидан “Томадургадик” ҳудудидаги “Матяқубов Акмал” фермер хўжалигида семинар ўтказилди.
Унда соҳа мутахассислари ҳамда туман фермерлари иштирок этишди.
Семинарда, иштирокчиларга сув тежовчи суғориш технологиялар афзалликлари ушбу фермер хўжалиги томонидан 15 гектар ер майдонга “Шинжон” усулида экилган пахта даласи намунасида тушунтирилди.
Хусусан, бу усулда плёнка остига қўшқатор қилиб чигит экилиб, томчилатиб суғориш қурилмаси ўрнатилиши, бу эса ўз навбатида тупроқ намлигини сақлаб, эрта ҳосил олиш ва гектарига 200 мингдан зиёд кўчатни сақлаб қолиш орқали юқори ҳосилдорликни таъминлаши ҳамда сув тежалиши таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, семинар давомида сув тежовчи технологияларни қўллаган фермерларга давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар хусусида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish