QR-код адреса статьи


РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Хоразм вилояти

Жорий йилнинг 9 апрель санасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Ёшлар куни” доирасида раҳбар ва ёш кадрлар учрашуви ташкил этилди.
Тадбир бошида ташкилот раҳбари Э.Нурметов буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги юртимизда кенг нишонланаётганлиги ҳақида тўхталар экан, иштирокчилардан буюк бобомиз ҳақидаги тарихий билимлари борасида фикр-мушоҳадалари билан қизиқди.
Шу билан бирга, суҳбат давомида раҳбар ёш мутахассислар билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди, уларнинг фикрларини эшитди ва профессионал ривожланиш учун зарур бўлган йўналишлар хусусида маслаҳатлар берди.

Бу каби учрашувларнинг мақсади ёш кадрларни рағбатлантириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашдир. 

Бу эса ўз навбатида уларнинг ўзларига бўлган ишончларини, меҳнатлари рағбат топаётганлигини ҳис қилишга ёрдам беради ва бунинг натижасида ўз вазифаларига сидқидилдан ёндашишларини таъминлаб, ташкилотнинг умумий самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish