Бугун Хоразм вилоятининг сув хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштироқида “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг 2-босқичи доирасида “Сув хўжалиги соҳасида аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” бўйича семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу семинар-тренинг Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ўтказилиб, унда вилоятдаги сув хўжалиги соҳасидаги хотин-қизлар иштироқ этдилар.
Умуман айтганда, ҳозирги кунда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳар жабхада сезишимиз мумкин. Шундай бўлсада, тўлақонли гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ва ушбу масалани халқаро стандартларига мослаштириш замон талаби бўлмоқда.
Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасида ҳам аёлларнинг сони, ҳамда уларнинг роли кенгаймоқда. Хусусан, ушбу тренингни асосий мақсади бу соҳадаги аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ва салоҳият даражасини ошириш ҳисобланади.
Вилоят бўйича тренер Хасанова Адолат бошчилигида авваламбор иштироқчиларни таништириш, сўнгра тайм-менеджмент, самарали мулоқот қобилияти, етакчилик, тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва бизнес режа тузиш каби мавзуларда мулоқотлар олиб борилди, ҳамда семинар-тренинг давомида иштироқчилар турли хил интерактив ўйинлар ва усуллар орқали қизиқарли машғулотлар бажаришди.
Х.Машарипова
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот котиби