QR-код адреса статьи


ОЧИҚ КАНАЛЛАРДА СУВ САРФИНИ ЎЛЧАШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бош мутахассиси Ш.Сотипов томонидан Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси билан ҳамкорликда “Дарёлик” каналининг ПК 1+50 қисмида сув ресурсларидан фойдаланиш, сувни ҳисоб-китобини юритиш ва очиқ каналларда сув сарфини ўлчаш бўйича ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Унда муҳандис-гидротехник, техник-гидротехник, техник-гидрометрлар ва сув хўжалиги назоратчилари иштирок этишди.
Семинарда ҳукуматнинг соҳага доир ҳужжатлари ҳамда уларда тизим ташкилотлари зиммасига юклатилган вазифалар тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, сув ресурсларини ҳисоб-китоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда гидрометрия йўналиши бўйича амалга оширлиши лозим бўлган долзарб масалалар, уларнинг ечими ҳамда соҳа мутахассисларига қўйилган асосий талаблар, гидропостларнинг аттестация ҳужжатларини намунавий шаклга келтириш, жойларда сувни олди-берди журналларини доимий равишда тўлиқ юритиб бориш бўйича тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, сув ўлчайдиган электромагнитли “MGG/KL-DCB” ва “ГР-21” қурилмалари ёрдамида сув ўлчаш афзалликлари амалда кўрсатиб берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish