Хоразм вилояти
“Қишлоқ ҳаёти” газетасининг 2026 йил 11-сонида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Элёрбек Нурметовнинг вилоятимизда сув тежовчи технологиялар қамрови мавзусида газета мухбирига берган интервьюси чоп этилди.
Ушбу мақола билан ходимларни таништириш, унинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва шу орқали ёш кадрларни маънавий ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бош мутахассиси Д.Кенжаев томонидан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда мақолада вилоятимиз экин майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий этиш борасида амалга оширилган ишлар, булар натижасида эришилган ютуқлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида сўз борганлиги таъкидланди.
Суҳбат чоғида иштирокчилар мақолада кўтарилган мавзу хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати