QR-код адреса статьи


БАЙРАМ АРАФАСИДА ХОРАЗМЛИК СУВЧИЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Кириб келаётган гўзал ва муборак айёмлар муносабати билан юрдошларимиз қалбида байрам шукуҳи ҳукм сурмоқда. 
Ушбу кун муносабати билан амалга оширилаётган хайрли ишларга вилоятимиз сув хўжалиги ташкилотлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Жумладан, бугун Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда Тупроққалъа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари раҳбариятлари томонидан ишчи-ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг байрам дастурхонларига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, қопда ун, мол ва парранда гўшти, парранда тухуми, гуруч ҳамда ўсимлик ёғи тарқатилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish