Ўзбекистонда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ташкилот раҳбари Э.Нурметов сувчи-ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ёш ходимлар билан самимий мулоқот қилинар экан, уларнинг ўз соҳа йўналишлари самарадорлигини оширишга қаратилган фикрлари, таклифлари эшитилиб, мавжуд муаммолари ва уларнинг ечимлари ҳамда меҳнат фаолиятларидан ташқаридаги маънавий ва маданий ҳордиқлари тўғрисида суҳбатлашилди.
Бундай учрашувлар ёшлар учун ўз фикрларини билдириш, ўзгаришларга таъсир кўрсатиш ва ташкилотнинг фаолиятида иштирок этиш имконини беради.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати