QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

2025-2026 йилларда каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича Давлат дастурига мувофиқ Боғот туманидаги 1 552 гектар ер майдонни сув билан таъминловчи “Қалъажиқ” ҳамда Хонқа туманидаги 2 750 гектар экин майдонларни суғоришга хизмат қилувчи “Мадир ёп-1” каналлари бетонланмоқда.
Хусусан, “Қалъажиқ” каналининг умумий узунлиги 7,8 км ва “Мадир ёп-1” каналининг узунлиги 13,1 км бўлиб, ҳозирда бетонлаш ишлари ўз ниҳоясига етиш арафасида турибди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish