Хоразм вилоятининг барча туманларида сув хўжалигининг махсус хизматларини ташкил этиш бўйича амалий семинарлар ўтказилмоқда. Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, туман ирригация бўлимлари раҳбарлари, махсус хизмат ходимлари қатнашаётган бу тадбирларда Сув хўжалиги вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан янги хизматнинг ишини тўғри йўлга қўйиш борасида тушунтиришлар берилаяпти.
Ана шундай амалий семинарлар 23 май куни Тупроққалъа, Боғот ва Хазорасп туманларида ўтказилди.
- Семинарлар вилоятнинг барча туманларида ташкил этилади. Бу тадбирларда Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига аосан янги хизматга қўйилаётган талаблар, уларнинг вазифаси тушунтириб ўтилмоқда. Махсус хизмат вакиллари ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олиб, муаммоларини мутахассислар иштирокида ҳал этмоқда, - дейди Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси таркибидаги Махсус хизмат бўлими бош мутахассиси Эргаш Хожаев.
Х.Машарипова
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот котиби