Жорий йилнинг 24 май куни Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Хоразм вилояти Хива шаҳрида жойлашган Президент мактабига ташриф буюриб, унинг иқтидорли ёшлари ва мактаб директори С.Саттаров билан учрашув ўтказди.
Ёшлар билан учрашув самимий мулоқот ва савол-жавоб тарзида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан сув хўжалиги соҳасида белгилаб берилган долзарб вазифалар ижросини ташкил этиш, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги экинларини кафолатли сув билан таъминлаш ҳамда сув хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий қилиниши, сувни муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланишни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шу билан бирга, уларга сувни асраш оиладан бошланиши, ўқувчилар ҳам оби ҳаётни тежашга ҳисса қўшишлари лозимлиги тушунтирилди.
Вазир ушбу Президент мактабининг иқтидорли ёшларидан бири, шахмат бўйича спорт усталигига номзод Жонибек Бахтиёров билан шахмат ўйнади.
Ўқувчи ёшларга келгусида катта илм эгаси ва етук мутахассис бўлиб етишиши учун эзгу ва самимий тилаклар билдирилиб, уларга китоблар совға қилинди.
Х.Машарипова
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот котиби