QR-код адреса статьи


ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 24 февраль санасида муҳтарам Президентимиз ёшлар билан учрашувида мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлишини эълон қилган эдилар.

Шу муносабат билан Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани 4-сон техникумида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил қилинди. 
Унда ушбу ўқув маскани ҳамкор ташкилоти ҳисобланган Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Элёрбек Нурметов ва техникум директори Зафарбек Хасановлар иштирок этишди.
Учрашув чоғида ёшлар масалалари бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, улар учун яратилаётган янги имкониятлар, имтиёзлар ҳақида батафсил тушунтиришлар бериларкан, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари, келажакдаги режалари тингланиб, қўллаб-қувватланди ҳамда амалий ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Шу билан бирга, бугунги кунда сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган ёшларга шароитларни яхшилаш, уларни раҳбар лавозимларга тарбиялаш, тажрибасини ошириш ва қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда эканлиги таъкидланди.
Э.Нурметов ўз нутқи сўнггида соҳа жозибадорлиги хусусида тўхталаркан, ёшларга қарата шундай деди: “Сув хўжалиги бу нафақат ресурсларни бошқариш, балки жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик ривожланишига хизмат қилувчи муҳим соҳадир. Сув хўжалиги ислоҳотларини ҳаётга тадбиқ этиш орқали – биз келажак авлодларга барқарор ва соғлом муҳит қолдиришимиз мумкин ва сиз, ёшлар ҳам бундай хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшасиз, деган умиддамиз”.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish