QR-код адреса статьи


СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИНИ БЕТОНЛАШ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

Х️оразм вилоятида умумий ҳисобда 265,4 минг гектар суғориладиган ер майдонлари мавжуд бўлиб, шундан 199 минг гектари экин майдонларига тўғри келади. Уларни сув билан таъминлашга туманлар “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари тасарруфидаги 5 157,6 км узунликдаги хўжаликлараро каналлар ва ички ариқлар хизмат қилади.
Мазкур суғориш тармоқларидан узоқ муддатли ва самарали фойдаланиш мақсадида уларни бетон билан қоплаш амалиётлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Жумладан, 2025-2026 йилларда каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича Давлат дастурига мувофиқ вилоятимизнинг тўртта туманидаги, умумий узунлиги 52,1 км бўлган каналлар бетонланмоқда.
Хусусан, айни кунларда Хонқа туманидаги “Мадир яб-1”, Боғот туманидаги “Қалъажиқ” ҳамда Хива туманидаги “Хумбуз” каналларида мазкур тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
 Бунинг натижасида суғориладиган ерларни кафолатли сув билан таъминлаш, сувнинг исроф бўлишини олдини олиш ҳамда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ва сифати оширилишига эришилади.


Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish