Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни беҳуда исроф бўлишини олдини олиш мақсадида вилоятимизнинг барча ҳудудларида суғориш тармоқларини бетонлаш тадбирлари қизғин давом этмоқда.
Ана шундай жараёнлар 2025-2026 йиллар учун мўлжалланган Давлат дастурига мувофиқ Боғот ва Хива туманларида ҳам олиб борилмоқда.
Хусусан:
Боғот туманидаги “Қалъажиқ” канали бетонланмоқда. Канал 1 552 гектар ер майдонни сув билан таъминлашга хизмат қилади. Объект умумий узунлиги 7,8 км бўлиб, бугунгача 4,9 км қисмида ишлар тугатилди.
Хива туманидаги “Хумбуз” канали бетонланмоқда. Канал ҳудуднинг 1 840 гектар ер майдонини суғоришга хизмат қилади. Объект узунлиги 6,6 км бўлиб, ҳозиргача 2,5 км.дан ортиқ қисмида ишлар якунланган.
Канал ва ариқларни бетонлаш натижасида сувнинг ўзанга сингиб кетишини олдини олишга, экин майдонлари сув таъминоти яхшиланишига, тармоқлардаги сув оқимининг меъёрлашишига ҳамда чекка ҳудудларга ҳам сувнинг ўз вақтида етиб боришига эришилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати