QR-код адреса статьи


ХОРАЗМЛИК БИТИРУВЧИ ТАЛАБАЛАР ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетида ўтказилаётган бўш иш ўринлари ярмаркасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳам иштирок этди.
Ушбу тадбирда битирувчи талабаларга ҳавза бошқармаси ва унинг ҳузуридаги бўлим ва ташкилотлар, уларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
- Ушбу “карьера куни” ярмаркасида бизнинг бошқарма ҳам катта тайёргарлик билан иштироқ этмоқда. Талабаларга қулай бўлган буклетлар, баннерлардан фойдалиб барча маълумотлар тўлиқ кўрсатилмоқда. Талабалар ҳам жуда катта қизиқиш билдирмоқдалар – дейди Машарибова Лайло - Чапқирғоқ  Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг кадрлар билан ишлаш шўъбаси.

Х.Машарипова
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот котиби

Orqaga qaytish