Суғориш тармоқларини бетонлаш аграр секторнинг самарадорлигини ошириш, сув ресурсларини сақлаш ҳамда каналларнинг узоқ муддат хизмат қилишида муҳим аҳамиятга эгадир.
Бу борада Хоразм вилоятида 2025-2026 йилларда каналлар ва суғориш тармоқларини бетонлаш ва реконструкция қилиш бўйича Давлат дастурига асосан амалга оширилаётган ишлар жадал суръатларда давом этмоқда.
Хусусан:
Хонқа туманидаги, умумий узунлиги 13,1 км бўлган “Мадир ёп-1” канали бетонланмоқда; бугунгача 9 км қисмида ишлар якунланган. Канал 2 750 гектар майдонни сув билан таъминлайди.
Боғот туманидаги 1 552 гектар ер майдонни сув билан таъминловчи “Қалъажиқ” каналида бетонлаш олиб борилмоқда. Ушбу канал узунлиги 7,8 км бўлиб, ҳозиргача 4,9 км қисми бетонланган.
Мазкур тадбирлар натижасида сувни самарали тақсимлаш ва узоқ муддатли фойдаланиш учун зарур бўлган мустаҳкам инфратузилма яратишга эришилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати