QR-код адреса статьи


СУВЧИЛАР ҲАШАРДА ФАОЛ


Келаётган Рамазон ҳайитини муносиб кутиб олиш мақсадида 30 апрель куни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тасарруфидаги барча бўлим ва ташкилот ходимлари умумхалқ ҳашарида қатнашди.

- Ҳашарда аёл ходимлар ҳамма ёқни чиннидек озода, файзли ҳолатга келтираётган бўлса, эркаклар ён-атрофдаги ўтларни тозалаш, дарахтларни оқлаш, ерларни текислаш ишларини бажаришмоқда, - дейди Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Матяқубов.
Ушбу тадбирлар сувчилар ўртасида ҳамжиҳатликни янада кучайтириб, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтиради.
Ҳашар ишлари 1 май куни ҳам давом эттирилади.



Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Orqaga qaytish