QR-код адреса статьи


ИШЧИ ГУРУҲ ХИВАДА

Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ў.Машарипов ҳамда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Э.Нурметовлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ семинарни Хива туманида давом эттиришди. 
Бу ерда 6 км узунликдаги “Парчанхос” каналининг ПК29+00дан ПК34+00гача бўлган қисмида олиб борилаётган бетонлаш ишлари кўздан кечирилди. Ушбу канал бўйича бетонлаш режаси 1 км бўлган ҳолда ҳозирда 430 метрида ишлар якунланган.
Ишчи гуруҳ томонидан объектга жалб қилинган махсус техникалар ҳолати ва ишчилар учун мавжуд қулайликлар ўрганилиб, келгуси режалар хусусида кўрсатмалар берилди. 
Бундан ташқари Мелиоратив экспедиция тасарруфидаги “Озёрний” каналининг ПК302+00 қисмидаги гидроиншоот атрофидаги ер майдонида ташкил этилган ёрдамчи хўжалик кўздан кечирилди.
Бу ерда 180 бош қўй, 15 бош қорамол, 100 дона ўрдак, 10 та ғоз, 70 та товуқ, 10 та қуён ҳамда 10 та қутида асалари ва 2 гектар ердаги ҳовузда балиқ парваришланмоқда. 
Ушбу объектда ёрдамчи хўжаликлар борасида амалга оширилган ишлар намуна сифатида қабул қилиниши мумкинлиги ҳамда бошқа тизим ташкилотлари ҳам шу шаклда иш юритиши мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.
Бу каби ёрдамчи хўжаликлар ҳар бир ташкилотда фаолият юритаётган ишчи-ходимларни моддий рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, бу орқали меҳнат самарадорлигини оширишга эришилади.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish