Хоразм вилояти сув хўжалиги ташкилотлари томонидан суғориш тармоқларини бетонлаш изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Хусусан, Шовот туманининг “Меҳнатобод” ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қишлоқ яб” каналининг 500 метр қисми бетонланиб тугатилди.
Ушбу канал умумий узунлиги 10 км бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 3 м³/секундни ташкил қилади. Бетонлаш натижасида сув оқими меъёрлашиб, фермер хўжаликларининг 200 гектар майдони ҳамда 100 дан ортиқ хонадонлар томорқа ерларининг сув таъминоти яхшиланади.
Ҳозирда Шовот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг меҳнаткаш ишчи жамоаси томонидан бетонлашни давом эттириш бўйича тайёргарлик ишлари кўрилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати