QR-код адреса статьи


Томчилатиб суғориш тизими кенгаймоқда

Хоразм вилоятининг Гурлан туманида "GURLAN GLOBAL TEKS" (ГУРЛАН ГЛОБАЛ ТЕКС) кластер пахта майдонининг 115 гектарида томчилатиб суғориш технологияси магистрал қувурлари монтаж қилинди. 
Ҳозирда 50 гектар пахта даласи майдонида плёнка остидан ушбу томчилатиб суғориш тизими тўлатўкис ишга туширилиб суғориш ишлари бошлаб юборилди. 

Ушбу қурилиш ишларида Гурлан туманида жойлашган томчилатиб суғориш технологиясини бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи "Tianfeng industrial” корхонаси билан ҳамкорлик қилинди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish