QR-код адреса статьи


СУВ ХЎЖАЛИГИДА КУЗГИ-ҚИШКИ ТАДБИРЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Хоразм вилоятининг барча туманларида сув исроф бўлишини олдини олиш, аҳоли томорқалари ҳамда фермер хўжаликлари ер майдонларини кафолатли сув билан таъминлаш мақсадида канал ва ариқлар бетонланмоқда.
Хусусан, айни кунларда Янгиариқ тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан “Қармиш” ҳудудидаги “Жиқи” ички канали бетонланмоқда.
Умумий ҳисобда Янгиариқ тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида куз-қиш мавсуми бўйича каналларни бетонлаш режаси 22 км белгиланган бўлиб, бугунгача 17,2 км узунликдаги суғориш тармоқларида ишлар тугатилган. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish