️Ҳукуматимиз қарор ва фармонларида белгиланган режа-кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан ташкил этилган семинар Хоразм вилояти, Хонқа туманининг “Қурилиш” насос станциясида бўлиб ўтди.
Семинарда Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғи биринчи ўринбосари, туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ мутахассислари, насос станция ишчи-хизматчилари ҳамда фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда объектда йиллик режага киритилган таъмирий ишлар, ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши ҳамда станция ва қудуқларни ишлатишда электр қуввватидан лимитлар доирасида фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-47-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси мазмун-моҳияти ва аҳамиятлари тушунтирилди.
Маълумот ўрнида: ушбу станция 1992 йилда қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, “Полвон” каналидан сув олади. Ҳудуднинг 270 гектар майдонини суғоришга хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати