QR-код адреса статьи


СУВ ХЎЖАЛИГИДА КУЗГИ-ҚИШКИ ТАДБИРЛАР ИЗЧИЛЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

Айни кунларда Хоразм вилоятининг Хива туманидаги “Парчанхос” каналининг ПК30+00дан ПК35+00гача бўлган 500 метрлик қисми бетонланмоқда. “Парчанхос” канали ҳудуддаги 3 та фермер хўжалиги ҳамда аҳоли томорқа ерларидан жами 540 гектар экин майдонларини суғоришга хизмат қилади.
Хива туманида кузги-қишки тадбирлар доирасида каналларни бетонлаш режаси 32 км белгиланган бўлиб, бугунга қадар 23,7 км.да ишлар якунланган. Жумладан, “Пирнахос”, “Зири яб”, “Пахтакор” ва “Парчанхос” каналлари бетонлашди. 
Бетон қуйиш ишларида Хива тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси, Мелиоратив экспедиция ҳамда Насос станциялари ва энергетика бошқармалари ишчи-хизматчилари фаоллик билан қатнашмоқда, шу билан бирга, жараёнларга махсус техникалар ҳам жалб этилган.
Бу каби тадбирлар натижасида каналдаги сув йўқотишлар бартараф этилади, суғориш тармоқларининг фойдаланиш муддати узаяди, аҳолининг сув таъминоти ва экологик муҳит яхшиланади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish