QR-код адреса статьи


Коллектор объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга топшириш жараёнлари

Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2022 йил 19 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 196-сонли қарори бўйича Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари хавза бошқармаси хузуридаги Хоразм вилоят мелиоратив экспедиция хисобидаги очиқ коллекторларни кластерларга бериш ишлари олиб борилмоқда. Ундан ташқари, хар бир коллекторнинг бўйларига тегишли маълумотлар келтирилган плакатлар ўрнатилди. Коллектор объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга топшириш жараёнлари учун барча зарур ишлар босқичма-босқич бажарилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish