QR-код адреса статьи


МАШИНА-МЕХАНИЗМЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

Жорий йилнинг 4 февраль санасида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бош мутахассиси Х.Жуманов Хоразм вилояти, Шовот туманидаги “Қишлоқ яб” ва “Удачи” каналларидаги иш жараёнларида бўлиб, объектдаги ишчи-хизматчилар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ташкилотлар тасарруфидаги машина-механизмлардан самарали фойдаланиш, таъмирталаб бўлган техникаларни ўз вақтида таъмирлаш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, мутахассислар механизмларнинг техник ҳолатини кўздан кечириб, уларнинг эксплуатациясига доир керакли кўрсатмалар беришди.
Ҳозирда Шовот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ҳисобида 3 та экскаватор, 1 та бульдозер, 1 та бетонқоргич ҳамда техникаларни объектдан-объектга ташувчи 1 та трайлер машиналари мавжуд бўлиб, барчаси соз ҳолатда ишламоқда. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish