Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг асосий биносида ҳамда “Пичоқчи” каналининг ПК-1+00 гидропостида мутхассислар, фермер хўжаликлари ва маҳалла вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди.
Унда Президентимизнинг 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли, 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли ҳамда 2025 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025-2028 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-250-сонли Қарорлари ҳамда Сув кодекси мазмун-моҳиятлари ва аҳамиятлари тушунтирилди.
Шу билан бирга, 2026 йил иш режасига асосан ҳукумат топшириқлари ижросини таминлаш, “Ijro.gov.uz” тизими орқали келган ҳужжатларни назоратдан туширишда масъулларнинг масъулияти, жавобгарлигини ошириш бўйича тушунтиришлар олиб борилди. Бундан ташқари сувни ҳисоб-китобини юритиш, гидропостларнинг ишлаш принциплари, турлари ва сув сарфини ўлчаш услублари билан таништирилди.
Кун тартибидаги 3-масала бўйича иштирокчилар “Пичоқчи” ҳудудида жойлашган “Ғофур Руқия” фермер хўжалигининг пахта экин майдонига ташриф буюришиб, бу ерда сувни тежаш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишишди. Ушбу даланинг 22 гектарига томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган бўлиб, ҳовуз қазиш, мембрана тўшаш, насос фильтрлари ўрнатиш ишлари якунланган. Бу йилги пахта мавсумида ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, фермерларга “suvkredit.uz” электрон тизими ҳамда “agrosubsidiya.uz” платформалари ишлаб чиқилганлиги, уларнинг шаффофлиги, яъни барча жараёнлар босқичларида тўғридан-тўғри кузатиб борилиши тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати