Шу кунларда, Хоразм вилоятида томчилатиб суғориш тизимларини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу қурилиш ишлари учун “омадстарт” МЧЖ ташкилоти билан шартнома қилинди. Умуман, вилоят бўйича айтадиган бўлсак, томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш режалаштирилаётган экин далалари 13200 га майдонни ташкил қилади.
Буни туманлар кесимида кўрадиган бўлсак, Урганч туманида режа бўйича 1420 га, Боғот туманида 1081 га, Гурлан туманида 1850 га, Қўшкўпир туманида 1531 га, Урганч туманида 1420 га, Хазарасп туманида 877 га, Хонка туманида 1755 га, Хива туманида 798 га, Шовот туманида 1292 га, Янгиариқ туманида 750 га, Янгибозор туманида 1420 га, Тупроққалъа туманида 428 га ер майдондан иборатдир.
Хозирда, томчилатиб суғориш тизимига зарур бўлган ҳовузлар қазиш ва уларга мембраналар ётқизиш вазифалари босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб берилган бўлган мутахассислар ва ёрдамчи ишчи-гуруҳлар томонидан бажарилябди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати