QR-код адреса статьи


ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Хоразм вилоятида сув хўжалиги ташкилотлари тасарруфидаги ирригация тармоқлари муҳофаза ва қирғоқбўйи ҳудудларида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилган бўлиб, улар асосан ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантириш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилади.
Шу муносабат билан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан Хива, Хонқа ва Шовот туманларига сафар уюштирилиб, у ердаги канал, коллектор ва насос станциялари ҳудудидаги ер майдонларида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда Мелиоратив экспедицияларнинг бу борада амалга оширган ишлари ўрганилди.
Бунда объектлар атрофида барпо этилган паррандахона ва қорамол боқишга мўлжалланган бинолар ҳолати таҳлил қилинди. Шунингдек, ёрдамчи хўжаликларда етиштирилаётган маҳсулотларни янада кўпайтириш борасида кўрсатмалар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish