“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси ташкил қилган навбатдаги семинар Янгибозор тумани, “Туронги соқа” каналининг ПК62+18 қисмидаги бош гидроиншоотда бўлиб ўтди. Унда сувдан самарали фойдаланиш, гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш, аварияни олдини олиш учун жамғариладиган захира материаллари етарлича бўлишлиги хусусида кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, ходимлар ҳуқуқий билимларини ошириб бориш мақсадида ҳукуматимизнинг соҳага доир ҳужжатлари, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамиятлари тушунтирилди.
Маълумот ўрнида, ушбу гидроиншоот 1969 йилда қурилган бўлиб, тўғридан-тўғри Амударё ҳавзасидан сув олади. Гидроиншоот 5 ровоқдан иборат; лойиҳавий сув ўтказиш қобилияти 125 м³/секундни ташкил қилади; “Қиличниёзбой” каналини тўйинтирувчи вазифасини бажаради
Шунингдек, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан ҳам Гурлан туманидаги “Қиличбой” насос станциясида семинар ташкил этилди.
Унда таъмирлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, станция ва қудуқларни ишлатишда электр қувватидан лимитлар доирасида фойдаланиш масалалари амалдаги ҳолати ўрганилди.
Бундан ташқари cув ресурсларини бошқаришга Чортоқ (Наманган) тажрибаси асосида насос станциялари ва суғориш тармоқларини "бир насос — бир тизим" тамойили бўйича давлат-хусусий шериклик тизими, яъни сувдан фойдаланувчиларга сувни бевосита хусусий шерик томонидан етказиб бериш тизими йўлга қўйилиши хусусида тушунтиришлар берилди.
Маълумот учун, ушбу станция 2005 йил фойдаланишга топширилган; 2 дона “24НДН”, 3 дона “20НДН” ва 1 дона “СНПE-500/10” русумли агрегатлар мавжуд; “Қиличбой арна” каналидан сув олади; 1 081 гектар майдонни суғоради; 2026 йилда ДХШ шартномаси асосида "Шерзод Дониёр Мусобек" фермер хўжалигига топширилиши режалаштирилган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати