Бугун Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Хоразм вилояти, Шовот туманидаги 326 гектар майдонга сув етказиб берувчи “Гавдаша” насос станциясида ўқув семинари ўтказилди.
Унда станцияни ишлатишда электр қувватидан самарали фойдаланиш ва уни иқтисод қилиш чораларини қўллаш, мавсумий таъмирлаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масалалари таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги “Қонунлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1054-сонли Қонуни ҳамда Президентимизнинг 2025 йил 26 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва аҳамиятлари хусусида тушунтиришлар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати