Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси томонидан ер ости сувлари сатхини мониторини юритиш учун автоматлаштирилган қудуқлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, вилоят бўйича 2093 дона ер ости сувлари сатхини кузатувчи қудуқлар мавжуд бўлиб, хозирги кунга қадар 266 дона дайвер қурилмаси ўрнатилган, шундан 66 донаси Голландлар томонидан ўрнатилиб кетилган. Жорий 2022 йилга Хоразм вилоятида жами 150 дона дайвер ўрнатилиши режалаштирилган. Хозирги кунда ишлар босқичма-босқич бажарилиб, монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтиш жоизки, дайверлар “ЎзГАШКЛИТИ” илмий текшириш институти томонидан Ўзбекистон Республикаси биринчи президентининг 2012 йил ПК1874-сонли қарори билан “Урганч шаҳрининг ер ости сувларини пасайтириш” йўналиши бўйича Голландиянинг бутун дунёга машхур “Eijkelkamp” тупроқ ва сув масалалари бўйича хизмат кўрсатиш ташкилоти билан биргаликда Урганч шаҳри худудида ер ости сувларини пасайтириш мониторинг тизимини жорий қилиш ишларини амалга оширилган эди. Ушбу дайверлар Голландиядан келтирилган.
- Диспетчерлик хонасида навбатчи диспетчер ер ости сувлари сатҳини кузатиб боради. Ер ости суви сатҳи ўзгариши мониторинги бўйича маълумотлар кунлик, ойлик, йиллик маълумотлар базаси яратилади. Ундан ташқари бизда сервис ишлари бажарилади, унда ўрнатилган дайверларни созлиги кулатилади, лозим бўлса тизимли таъмирлаш ва тиклаш, тозалаш, монтаж ишлари қилинади – дейди Ер ости сувлари мониторингини регионлараро таянч ахборот тахлил маркази бўлими бошлиғи Қодомбоев Сарвар.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати