Вилоятимиз фермерлари ва аҳолиси экин ер майдонларини суғоришда фойдаланиладиган сувнинг тармоқ ўзанига сингиб кетиши ва бу орқали уни исроф бўлишининг олдини олиш мақсадида ҳудудлардаги ички канал ва ариқларда бетонлаш ишлари босқичма-босқич жадаллик билан олиб борилмоқда.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Хоразм вилояти бўйича ички ариқлар умумий режаси 280 км этиб белгиланган бўлиб, бугунгача 155,9 км қисми бетонланган.

Ҳозирда Урганч, Янгиариқ, Хива, Қўшкўпир, Янгибозор, Боғот, Ҳазорасп ҳамда Тупроққалъа туманларида ички суғориш тармоқларининг қолган қисмини бетонлашга тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати