QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ: ЖОЙЛАРДАГИ ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИДАН ЛАВҲАЛАР

️Вилоятимиз аҳолисининг экин майдонларига хизмат қилувчи сув иншоотларининг доимий равишда ишчи ҳолатини таъминлаш ҳамда ишчи-хизматчиларнинг касбий ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари томонидан ҳудудларда мунтазам равишда ўқув семинарлари ташкил этиб борилмоқда.
Жумладан, навбатдаги семинарлар Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Янгибозор туманидаги “Халқобод-2” насос станциясида ҳамда “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Гурлан туманидаги Тўқсон арна каналининг ПК 30+00 қисмидаги гидроиншоотларда ўтказилди.
Тадбирларда сувдан самарали фойдаланиш, объектларни беталофат ишлатиш, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, семинар иштирокчиларига, Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси, шунингдек, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг янгиланган лойиҳаси мазмун-моҳияти ва аҳамиятлари тушунтирилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish