QR-код адреса статьи


Тил билган – эл билади. Хоразмлик сувчилар инглиз-тилини ўрганмоқда

Мамлакатимизда чет тилларини ўрганишга бўлган эътибор кундан-кунга ортиб бормоқда. Инглиз-тилини билиш нафақат ўқувчи ва талабалар орасида балким турли хил сохада иш-фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар орасида ҳам эҳтиёж сезилади. Чунки Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсати, дунё бозорига фаол кириб бораётгани, барча соҳаларда халқаро ҳамкорлик кенгаяётгани хорижий тилларни билишга эҳтиёжни оширмоқда. Қолаверса, кундалик иш фаолияимиз давомида компьютер ва турли хил техникалардан фойдаланамиз ва буларни деярли барчаси инглиз-тилида қўлланилади. Шундай ҳолатларда тил билиш қўл келиб, иш самарадорлигини оширади.

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ходимлари инглиз-тилини ўрганишни бошладилар. Дарс ҳафтасига уч кун бўлиб, ҳозирда дарсга ёшлар ходимлар, бош мутахассислар ҳамда бўлим бошлиқларидан 10 нафар ходим доимий қатнашмоқда. 

Инглиз-тили курси нафақат грамматика ва “ёд олиш” усуллари балки, социолингвистик ёндашув, яъни, коммуникатив компетенцияни шакллантириш усуллари асосида олиб борилмоқда. Бунда, тил ўрганувчиларга интерактив усуллар қўлланилиб уларга турли хил вазиятларда диалог олиб бориш, ушбу коммуникатив вазиятда ўзини қандай тутиши кераклиги ўргатилаябди.

- Иш хонамизда тил ўрганишимизга шундай имконият ва қулайлик берилябди. Хамма хурсанд. Кимлардир қанчи пул сарфлаб, узоқларга бориб тил ўрганади, мана бизга шундай қулай шароит берилди, албатта бундан жуда хурсандмиз, хаммамиз инглиз-тилини ўрганишни бошладик. Хозирда хамкасблар бир-биримиз билан иш жараёнида ўрганаётган сўзларимиздан фойдаланиб мулоқат қилишга уринаябмиз – дейди Кенжаев Давранбек Бобожанович Сув хўжалигини ривожлантириш ва стратегия бўлими бошлиғи.

 

Х.Машарипова

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот котиби

 

 

Orqaga qaytish