QR-код адреса статьи


КУЗГИ-ҚИШКИ ТАДБИРЛАР

Хоразм вилоятида сув хўжалиги ташкилотлари томонидан кузги-қишки тадбирлар доирасида суғориш тармоқларини бетонлаш ва тозалаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Жумладан:

Боғот туманининг “Хоразм” ҳудудидаги 485 гектар майдонга хизмат кўрсатувчи “Бодоқ ёп” ички канали иккита махсус техника ҳамда 20 нафар ишчи кучи ёрдамида бетонланмоқда. Бугунгача каналнинг 780 метр қисмида ишлар якунланган.
Гурлан тумани, “А.Навоий” ҳудудининг 180 гектар ерини суғоришга хизмат қилувчи 2 км узунликдаги ички ариқ тўлиқ бетонланди.
Урганч туманидаги “Қозоқ ёп” каналининг ПК 57+00 қисмида ўзанни лойқадан тозалаш амалга оширилмоқда. Мазкур тадбир Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан харид қилинган янги “XE260GLL” русумли занжирли экскаватор ёрдамида бажарилмоқда. Ушбу канал умумий узунлиги 19.6 км бўлиб, тозалаш режаси 13 км қилиб белгиланган. Ҳозиргача 2.4 км қисмида тозалаш якунланган бўлиб, келаси йил январь ойида ишни тўлиқ тугатиш белгиланган. “Қозоқ ёп” канали ҳудуд 5 та маҳалласининг аҳоли томорқалари ҳамда фермер хўжаликлари экин далаларининг 1 810 гектар ер майдонига хизмат қилади.
️Бундай чора-тадбирлар ҳаётнинг энг муҳим омилларидан бири бўлган сувнинг ўзанга сингиб кетиш даражасини камайтириш ва бу орқали чекка ҳудудларга ҳам етиб боришини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish