QR-код адреса статьи


ЮРТИМИЗДА БАЙРАМ ШУКУҲИ!

Кириб келаётган янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва бу орқали меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарияти томонидан ишчи-хизматчиларнинг байрам дастурхонларига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, сабзи, пиёз, гуруч, ёғ, мол ва парранда гўшти, балиқ маҳсулотлари ҳамда ширинликлар тўлдирилган йиғма совғалар тарқатилди.
Бундай ғамҳўрликдан мамнун бўлган ходимлар раҳбариятга ўз миннатдорчиликларини билдириб қолишди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish