Жорий йилнинг 27 декабрь санасида Хоразм вилоятининг Янгибозор, Қўшкўпир, Янгиариқ ҳамда Шовот туманларида далаларни шўр ювишга тайёрлаш юзасидан ўқув семинарлари ташкил этилди.
Тадбирларда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, туманлардаги “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари, вилоят Илмий-тадқиқот маркази раҳбар ва мутахассислари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.
Семинарда тупроқ шўрини ювиш бўйича тавсия этиладиган сув меъёрлари, далаларни шўр ювишга тайёрлашдаги техник шароитлар ҳамда шўр ювиш схемалари билан таништирилди.
Шу билан бирга, ер майдонларни суғоришда замонавий сув тежовчи технологияларни қўллаш афзалликлари хусусида ҳам тушунтиришлар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати