QR-код адреса статьи


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва кўп миллатли халқимизга Мурожаатномасидан

“Дунёда сув танқислиги муаммоси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Шу боис, ислоҳотларимизнинг илк кунлариданоқ сувдан оқилона фойдаланишни давлат сиёсати даражасига олиб чиқдик”,
 – деди Президентимиз.  Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш тадбирларига 2026-йилда жами 3 триллион 300 миллиард сўм йўналтирилади. 
 
Шунингдек, 1 минг 300 километр йирик магистрал каналлар бетон билан қопланади. Бу қўшимча равишда йилига 500 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш имконини беради. 

Бундан ташқари, жойлардаги очиқ дренаж ва коллекторларни ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади. Каналларни ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича ҳам катта лойиҳалар бошланади. 
 
Пойтахтимиз, вилоят марказлари ва шаҳарларда “яшил” ҳудудларни кўпайтириш учун суғориш, дренаж тизимларини қайта тиклаш зарурлиги таъкидланди. 
 
Бунинг учун 160 миллион долларлик катта дастур доирасида Тошкент шаҳрида 150 километр ёпиқ дренаж тизими барпо этилади, 197 километр канал ва коллекторлар таъмирланади, 63 километр янги каналлар барпо қилиниб, шаҳарда салқин микроиқлим яратилади.

Манба: t.me/Press_Secretary_Uz

Orqaga qaytish