QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Президентимиз жорий йилнинг 16 сентябрь куни Наманган вилоятига ташрифлари чоғида Чортоқ туманидаги “Айқирон-1” насос станциясида бўлиб, давлат-хусусий шериклик асосидаги модернизация ишлари натижалари билан танишган эдилар.

Ушбу объектга электр энергиясини 40 фоизгача тежовчи янги агрегат ва замонавий ускуналар ўрнатилган. Шу билан бирга, насослар сув таъминоти учун катта қувватга эга бўлиб, суғориш майдонини кенгайтиради ва экинлар ҳосилдорлигини оширишга ёрдам беради.

Давлатимиз раҳбари томонидан мазкур тажрибани юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам босқичма-босқич жорий этиш бўйича топшириқ берилган.

Шу муносабат билан Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида вилоят сув хўжалиги тизим ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинарда Чортоқ тажрибаси асосида насос станциялари ва суғориш тармоқларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга беришнинг мазмун ва моҳияти, афзалликлари ҳамда тартиб ва шартлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish