Хабарингиз бўлганидек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017 йилдан буён декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонланиб келмоқда.
Ушбу кун юртимиз қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожига ўзининг ҳалол ва фидойи меҳнати, инновацион ғоялари билан хизмат қилиб, касбига садоқат билан ёндашувчи барча инсонларнинг байрамидир.
Шу ўринда, мазкур соҳа ривожида вилоятимиз сув хўжалиги тизим ташкилотларининг қўшиб келаётган беназир ҳиссаси ҳам муҳим роль ўйнайди, десак муболаға бўлмайди. Чунончи, сув хўжалиги ходимлари етиштириладиган маҳсулотларнинг сифати ва ҳажмини ошириш учун зарур бўлган сув ресурсларини таъминлашга масъулдирлар. Улар экосистемаларни муҳофаза қилиш ҳамда сув ресурсларини барқарор бошқариш жараёнларида муҳим вазифаларни бажаради ва бу орқали табиатни асраш ва келажак авлодларга соғлом муҳит қолдиришга ёрдам беради.
Муҳтарам Президентимиз Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан йўллаган байрам табрикларида таъкидлаганларидек: “Албатта, бундай улкан натижалар ортида деҳқон ва фермерларимиз, кластерлар, умуман, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳар бир инсоннинг меҳнати, жасорати, фидойилиги турибди, десак тўғри бўлади. Уларнинг заҳмати, мард ва олийжаноб фазилатлари ҳар қанча эътироф ва эътиборга муносиб”.
Барчангизга Ҳосил байрами қутлуғ бўлсин! Оилаларингизга тинчлик-тотувлик, барокат ҳамда Ватанимиз равнақи йўлида ҳормай-толмай хизмат қилишингизни тилаб қоламиз!
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарияти