QR-код адреса статьи


ХИВА ТУМАНИДА СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИНИ БЕТОНЛАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хоразм вилоятининг Хива туманида умумий узунлиги 182,4 км бўлган суғориш тармоқлари мавжуд бўлиб, улар ҳудуднинг 20 минг гектар ер майдонини сув билан таъминлашга хизмат қилади.
Ҳозирда сувдан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида ушбу тармоқларни бетонлаш жадаллик билан олиб борилмоқда. Шу ўринда, Хива туманида мавсум бошидан буён фермер хўжаликлари томонидан 171,1 км, “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан эса 12,7 км узунликдаги канал ва ариқлар бетонланди.
Айни кунларда тумандаги “Пирнахос” каналининг ПК48+00дан ПК54+00гача бўлган қисмида ишлар давом эттирилмоқда. Бу мавсумда мазкур объект режаси 600 метр бўлган ҳолда бугунгача 400 метри бетонланди. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish