QR-код адреса статьи


НАСОС СТАНЦИЯСИДА НАВБАТДАГИ ЎҚУВ СЕМИНАРИ

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассислари томонидан Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманидаги, Амударё ҳавзасидан сув олиб, ҳудуднинг 800 гектар ер майдонини суғоришга хизмат қилувчи “Шпор-31” насос станциясида ўқув семинари ўтказилди.
Унда участка бошлиғи, бошқарманинг энергетика ва техника хавфсизлиги бўйича мутахассислари ҳамда сув назоратчилари иштирок этишди.
Семинар аввалида ҳукуматнинг соҳага доир ҳужжатлари мазмун-моҳиятлари бўйича тушунтиришлар берилди, сўнгра ишчилар томонидан меҳнат фаолиятлари жараёнида техника хавфсизлик йўриқномаларига риоя этилиши, объект ҳудудини ободонлаштириш, шу билан бирга, станцияни доимий равишда ишчи ҳолатда сақлаш мақсадида мавсумий таъмирий ишлар ўз вақтида олиб борилиши хусусида кўрсатмалар берилди.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish