“Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилган навбатдаги ўқув семинари Янгиариқ туманидаги “Остона” каналининг ПК65+00даги гидроиншоотида ўтказилди.
Семинар гидротехник иншоотлар хавфсизлиги, уларнинг техник ҳолати, иншоотлардаги муаммолар, ҳукумат қарорлари ва фармонлари ижроси ҳамда сувдан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланди.
Сувчилар, соҳа мутахассислари ҳамда туман фермер хўжалиги ва аҳоли вакиллари қатнашган ушбу тадбирда “Сув текин эмас” деган ғоянинг мазмун-моҳияти рақамли фактлар орқали тушунтирилди, шу билан бирга, бу ғояни барча тарғиб этиши муҳимлиги таъкидланди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати