QR-код адреса статьи


СУВ ТЕЖОВЧИ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖОРИЙ ҚИЛИШ ҚАМРОВИ КЕНГАЙМОҚДА

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани “Қармаши” ҳудудидаги боғдорчиликка ихтисослашган “Bahodir and sons” фермер хўжалигида Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ мутахассислари томонидан сув тежовчи суғориш технологиялар қамровини кенгайтириш мақсадида амалий-тарғибот семинари ташкил этилди.
Унда туман ҳокимияти вакиллари, фермер, деҳқон хўжалиги раҳбарлари иштирок этишиб, мазкур боғда амалга оширилган ишлар билан танишишди. Шунингдек, йиғилганларга, сув тежовчи технологияларни ўрнатиш тартиби, уларнинг анъанавий суғориш усулига нисбатан афзалликлари ҳамда иқтисодий масалалар хусусида тушунтиришлар берилди.
“Биз 20 гектар майдондаги боғимизда 2020 йилдан буён шафтоли, ўрик мевалари етиштириб келамиз. Шу йилнинг ўзидаёқ томчилатиб суғориш қурилмасини ўрнатдик, бу эса бизга ишчи кучидан, сувдан иқтисод қилишда ва энг асосийси вақтдан ютишда ёрдам бермоқда”, - дейди хўжалик раҳбари Ш. Улуғбеков. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish