2022 йилнинг илк иш кунлари Хоразм вилоятида ҳаммаёқни ажойиб оппоқ қорга бурканган ҳолда қарши олинди. Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг ҳузуридаги барча ташкилот ходимлари янги йил байрами таътилидан қайтиб, янада кўтаринки руҳда ишга киришдилар. Энг аввало атроф-муҳитни тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш муҳимлигини эътиборга олган ҳолда ҳавза бошқармаси ва тегишли идоралар ён-атрофни қоплаган қордан тозалашдан бошладилар.
Бинобарин, Шовот-Қуловат ирригация тизими бошқармаси ишчи ходимлари Урганч, Янгибозар ва Шовот туманларида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликларига, жумладан айни кунларда Урганч тумани Гулистон худуда жойлашган “Суҳроббек Шоҳиста”, ва “Давлат Рахматулла” фермер хўжалиги 2022 йил ғалла ҳосили учун сув тежовчи ёмғирлатиб суғориш технологиясини шланкаларини монтаж қилиш ишларига яқиндан ёрдам бермокдалар. Шовот-Қуловот ирригация тизимлари бошқармасининг ишчи-ходимлари Урганч тумани Гулистон ҳудудидаги “Сухроббек Шоҳиста” ва “Давлат Рахматулла” фермер хўжаликларида 2022 йил ҳосили учун экилган ҳар бир ғалла далаларининг 10 гектар майдонига ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун шланкаларни ёйиб монтаж ишларини олиб бормоқдалар.
- “Ушбу технологияни қўллаганда суғориладиган сувнинг 30-35 фоизи иқтисод қилинмоқди. Қолаверса, сув дала бўйлаб бир текис тақсимланмоқди, яъни кўнгилдагидек сифали суғоришга эришаябмиз” дейди Ботир-ака - “Сухроббек Шохиста” фермер хўжалигининг раҳбари.
Маълумот учун айтиб ўтсак, Шовот-Қуловат ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги учта туманларда, яъни Урганч, Янгибозор ва Шовот туманларининг ҳар бирида иккита фермер хўжаликларида ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилган.