Бугун Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалар бошқармаси ҳамда Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди.Тадбир Урганч халқаро аэропорти майдонида бўлиб ўтди. Тадбир давомида аэропорт ҳудудидаги керакмас бетон плиталари ва катта харсанг тошлар юк машиналари ёрдамида дарё бўйларидаги шпора ва дамбалар ёнига захира сифатида келтирилди.
Бу захира материаллардан ўз навбатида ҳудудни сел-сув тошқинлари хавфидан ҳимоя қилишда тўсиқлар сифатида фойдаланилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати