“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилоят бошқармаси томонидан сувдан самарали фойдаланиш ва гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш юзасидан Урганч туманидаги “Урганч-арна” каналининг ПК 95+00даги қисмида ўқув семинари ташкил этилди.Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-101-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сон Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ВМ-500-сонли қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати