QR-код адреса статьи


ХИВА ТУМАНИДА ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИЛАДИГАН ҒАЛЛА МАЙДОНИ 400 ГЕКТАРГА ЕТКАЗИЛДИ

Шу кунларда Хива туманидаги “Баҳодир Тоиров” фермер хўжалигининг ғалла майдонида ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Фермер хўжалигининг 103 гектар ер майдони бўлиб, 17 гектарига кузги ғалла экилган. Шундан 10 гектарида ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинмоқда. Технология Хива тумани ирригация бўлимининг сервис-хизмат кўрсатиш гуруҳи томонидан ўрнатилаяпти.
Туманда 3000 гектар майдонга кузги ғалла экилган бўлиб, ёмғирлатиб суғориш технологияси қўлланилаётган майдонлар ҳозирча 400 гектардан ошди.



Ҳ.Машарипова
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати




Orqaga qaytish