“Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармасига қарашли Хива туманидаги “Варагзан” гидроузелида катта ҳашар ташкил этилиб, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.Ҳашарда объект биносида бўёқлаш, ён-атроф ёввойи ўт-ўланлардан ва ҳавза ўзанини лойқадан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида ишчилар учун иссиқ овқат ҳам ташкил этилган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати